Блог

Ўқиш жараёнлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази фаолияти янада такомиллаштирилди. Марказда ҳар бир курс тингловчилари учун индивидуал ёндашув, амалий машғулотларни рақамли технологиялар асосида амалга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, дарс ўтиш жараёнидаги хато ва камчиликлар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Касб танлашда адашманг! «Ишга марҳамат» Мономаркази бу борада сизга кўмакдошдир!