Блог

Меҳнат мигрантларининг касб эгаллашлари учун имкониятлар

Бугунги кунда мамлакатимиз фуқароларининг чет элда бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музокаралар натижасида турли хорижий давлатларнинг, шу жумладан Малайзия бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдирмоқда.

Бугун, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказида Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик департаменти, мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Малайзиянинг Жоҳор штати бандлик агентликлари ассоциацияси (JAPS) ва “APLMC” компанияси вакиллари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Малайзиядаги йирик завод, фабрика, қурилиш объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.