Блог

Амур газни қайта ишлаш заводи масъулларининг Мономарказга ташрифи

Россия Федерацияси Амур вилоятидаги Амур газни қайта ишлаш заводи қурилиши учун масъул пудратчи ташкилотлар делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида делегация вакиллари банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказида бўлишди.
COVID-19 пандемияси шароитида меҳнат миграцияси масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунда Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси учун меҳнат миграцияси соҳасидаги стратегик ҳамкорлардан бири бўлиб қолмоқда. Меҳнат мигрантларининг чет элда фаолият юритишлари учун касбий малакалари муҳим аҳамиятга эга. «Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти (НИПИГАЗ)» АЖ раиси ўринбосари Денис Мишенко бошчилигидаги Россия Федерацияси Амур вилоятидаги Амур газни қайта ишлаш заводи («Ренейссанс Хэви Индастрис» ва «Ямата Ятирим Иншаат туризм ве Тиджарет Аноним Ширкети»нинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси) қурилиши учун масъул пудратчи ташкилотлар делегацияси «Ишга марҳамат» Мономарказининг фаолияти билан танишар экан, бундай касбга ўқитиш маркази ҳақиқатан Марказий Осиёда ягона эканини таъкидлади. Ташриф давомида «Ишга марҳамат» тажрибасини бевосита Россияда ҳам қўллаб кўриш зарурлиги айтиб ўтилди. Делегация вакиллари келажакда нафақат вазирлик, балки «Ишга марҳамат Мономаркази билан ҳам ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истаги борлигини билдирдилар.