Блог

Биз ўз фаолиятимизни давом эттирамиз

Жорий йил нафақат юртимиз, балки бутун дунё учун ҳам машаққатли ва синовли давр бўлди. Барча давлатларга тарқалиб улгурган коронавирус пандемияси республикамиз бўйлаб карантин чекловларининг жорий қилинишига сабаб бўлди.
📌Шунга қарамай давлатимиз раҳбари томонидан 15 августдан мамлакатимизда карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қарор қабул қилинди. Транспорт воситалари, хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолияти аста-секин йўлга қўйилмоқда.
📍Шу қаторда “Ишга марҳамат” Мономаркази ҳам ўз фаолиятини тикламоқда.
⭕️Ҳурматли юртдошлар, агар касб эгаллаш истагида ёки касб орқали ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўймоқчи бўлсангиз, Марказимизга ташриф буюринг. Мономарказда дарслар карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда олиб борилади. Мономарказимиз иссиқлик ўлчайдиган мосламалар, дизенфекция воситалари билан тўлиқ таъминланган. Ҳафтанинг ҳар икки кунида бинони дизенфекциялаш ишлари амалга оширилади. Тингловчиларга одатдагидек таълим олиш учун барча шароитлар яратилган. Сиздан фақат ниқобда бўлишингиз ва ижтимоий масофани сақлаб, қўлларингизни зарарсизлантириб туришингиз талаб этилади.
💯Ўқиш 17 августдан давом эттирилади.
❗️Биз биргамиз ва барчасини бирга енгамиз.