Блог

Биз бирлашиб кучмиз!..

Биз бирлашиб кучмиз! Шиори остида ўтказилаётган хайрия акциясида «Ишга марҳамат» Мономаркази жамоаси ўзига хос бўлган аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик хислатларини яна бир бор намоён этди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, «Ишга марҳамат» Мономаркази директори Н.Умарова бошчилигида Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган «Саховат» дўконига ўрнатилган «Хайрия музлаткичи» бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилди. Бу каби саховат музлаткичлари, айниқса, чеклов ва карантин даврида камбағал, ногирон, кекса ва кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган аёллар, озиқ-овқатларга эҳтиёжи бор фуқаролар учун катта ёрдам бўлади.  Шунингдек «Хайрия музлаткичи» яна Н.Умаровага тегишли  депутатлик ҳудудлари маҳаллаларида ташкил  этилади. Умид қиламизки, ундаги маҳсулотлар оз бўлса-да, эҳтиёжманд оилаларнинг қувончига шерик бўлади!