Блог

Бу ерда олган билимларим ҳозирда асқотмоқда

Мен Файзиев Жаҳонгир Абдувалиевич, “Ишга марҳамат” Мономарказининг Маиший техникаларни таъмирлаш курсида устозимиз Усмонов Ғофур раҳбарлигида уч ой давомида таҳсил олдим. Биз бу ерда маиший техникаларни таъмирлаш ишлари билан бир қаторда, тадбиркорлик буйича ҳам ўқидик. Мономарказда яратилган шароитлар аъло даражада, биз бу ерда босма платалар билан ишлашни ўргандик.
Ўқув курсларини тугатганимдан сўнг, менга маиший техника устаси ва тадбиркорлик йуналишлари буйича сертификатлар берилди.
Бу ерда олган билимларим ҳозирда асқотмоқда, чунки айни пайтда мен тадбиркорлик билан шуғулланмоқдаман, яқин кунларда эса, кондиционерларни таъмирлашни режалаштириб турибман. Фурсатдан фойдаланиб, ” Ишга марҳамат” Мономаркази раҳбариятига, жумладан, директор Умарова Нодира Нигматуллаевнага, у ерда бизага рус ва инглиз тилларидан таълим берган ва мижозлар билан мулоқот қилиш сирларини ўргатган барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.