Блог

Бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи куннинг долзарб мавзусига айланган.

Бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи куннинг долзарб мавзусига айланган. Шу мақсадда Мономарказ раҳбарияти бутун республика бўйлаб ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Айни баҳорнинг илиқ кунида, янгиланиш фаслида Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум ишсиз ва банд бўлмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашда асосий механизм бўлиб хизмат қилади. Статистикага назар солсак, биргина Тошкент шаҳрининг қарийб 18,0 фоиз аҳолисини ёшлар ташкил этар экан, демак манзилли режалар тузиб бу ёшларнинг бандлигини таъминлаб, касб-ҳунарга ўргатсак келажакда икки ташкилот ўртасидаги мақсадлар амалга ошади. «Ишга марҳамат» Мономаркази раҳбари Н.Умарова ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Д.Раҳимовалар ҳам ана шундай режаларни амалга оширишда ҳамкорликнинг ўрни катта эканлигини таъкидладилар.
Ташкил этилган учрашувда «Ишга марҳамат» Мономарказининг бир қатор ёшларига ва Мономарказ ёшлар етакчиси М.Ғуломназаровга Ёшлар иттифоқига аъзолик кўкрак нишонлари ва гувоҳнома топширилди.
Келажак ёшлар қўлида, бугунги кун ва эртани биз ёшлар яратамиз, биз қадамларни катта қўйсак, албатта, мақсадлар сари равон йўллар ўзи мадад беради. Уюшмаган ва банд бўлмаган аҳолини қамраб олиш, уларнинг сафимиздаги ўрнини мустаҳкамлаш эса Мономарказнинг асосий вазифаларидан биридир.