Блог

Касб ўрганишда давлат тилининг муҳим роли

Касб ўрганишда давлат тилининг муҳим роли

Ўзбек тилининг давлат миқёсида ва амалдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга кенг жамоатчиликнинг ижодий ёндашувини ривожлантириш, таълим муассасалари, давлат идоралари, меҳнат жамоаларида намойиш этиш ҳамда халқ орасида кенг оммалаштириш учун ўзбек тили ва адабиётига катта аҳамият берилмоқда.

Демак, Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 21 октябрдаги президент фармони 31 йил олдин қабул қилинган қонунни амалда мустаҳкамлаш учун бугун, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказида ҳам аҳамиятли ишлар амалга оширилаяпти.

Мономарказда муҳим қадамнинг биргина самараси сифатида бугун деярли барча 22 касб йўналиши ва тадбиркорлик курслари давлат тилида олиб борилмоқда. Мономарказда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 18 майдаги 01/00-04/09U4520 сонли хатида кўрсатилган “Йўл харитаси” асосида белгиланган давлат тилида иш юритишни ташкил этиш ва олиб бориш бўйича масъул ходим томонидан ўқитувчи, мухандис-усталарнинг  барча хужжатлари давлат тилида юритилиши назорат қилиб борилади. Мономарказнинг ўқитувчи-ходимлари орасида 2020 йил 21 майда ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-5850-сонли Фармонининг мазмун мохиятини очиб берилиб, янги фаолият бошлаган “Давлат тилини ривожлантириш департаменти”нинг вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги  “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли Қарорида  Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган меҳнат миграцияси соҳасига оид муҳим топшириқлар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ишга марҳамат» Мономаркази кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бугун Мономарказда меҳнат мигрантлари ва Мономарказ ўқув курсларида фойдаланиш учун «Ишчи касбларга оид РУСЧА-ЎЗБЕКЧА» луғат ишлаб чиқилди.

Ўзбекистоннинг ташқи меҳнат мигрантлари орасида Россия Федерациясига бориб вақтинча ишлаб юрган ватандошларимиз сони анча юқори. Бироқ юз минглаб юртдошларимиз учун рус тилини яхши билмаслик, айниқса, хорижда ўзи машғул бўлиб турган касбининг фаолият терминларидаги сўзларнинг рус тилида айтилиши ва унинг мазмунини тушуниш борасида қатор тўсиқларга дуч келаётганликлари ҳам сир эмас.

Хорижда ишлаб турган ва ишлаш мақсадида кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказининг тажрибали ходимлари томонидан нуфузли ва ҳамкор ташкилот – Россия Халқлар дўстлиги университетининг соҳа мутахассислари билан биргаликда, Россия Федерациясининг тарихи, қонунчилиги ва ишчи касбларга ихтисослашган мазкур русча-ўзбекча луғат яратилди.

Ушбу луғат фойдаланиш учун жуда қулай бўлиб, китобдаги луғатни ўқиш давомида, сиз касб йўналишларининг хизмат кўрсатиш ва сервис, техник ва умумқурилиш соҳаларидан бирида ўз меҳнат фаолиятингизни олиб бориш билан бирга, ишчи касбингизга тегишли сўз ва ибораларни, меҳнат фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган терминларни, Россия Федерациясининг тарихи ва қонунчилигига оид маълумотларни ўзлаштириш орқали ҳуқуқий саводхонликни ошириб бориш, бу орқали чет элда ўзингизнинг ҳуқуқ ва эркинликларингизни ҳимоя қилиш имконига эга бўласиз. Ундан ташқари Мономарказга келган барча миллат  вакилларига ҳам қулайлик бўлиши учун русий забон мутахассислар ёрдамида курсларда онлайн дарслар тасвирга олиниб, ўзбек тилига таржима қилинди ва титрларда акс эттирилди.

Шунингдек, иш жараёнидаги ва Мономарказ фаолиятида қўлланиладиган барча ҳужжатлар давлат тили яъни ўзбек тилига трансформация қилинди.

2020 йил 10 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуннинг имзоланганини, унга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланганини эътиборга олиб Мономарказда катта байрам қилиб нишонланиши белгиланди.

Инсоннинг маънавий камолотга эришувида, жамиятнинг маданий маърифий ривожида она тилининг ўрни фавқулодда муҳимдир. Тил миллий маънавият, маърифат ва маданиятнинг кўзгусидир. Ҳадиси шарифларда “Кишининг зебу зийнати, гўзаллиги унинг тилидадир” дейилади. Қадим замонлардан бери ҳар бир миллат, ҳар бир қавм ўз тилига буюк ҳурмат билан қарайди. Зотан, тил миллат деган бирликнинг асоси. У бўлмаса, миллат ҳам бўлмайди. Бундай тарихий хақиқатни англаган холда Мономарказда  байрам жараёнларида ўқитувчи-ходимлари учун “Давлат тилида иш юритиш” мавзуларида ўқув машғулотларини ташкил қилиш, “Она тилим-жону дилим” мавзусида бадиий кеча уюштириш режалаштирилган

Она тилларининг тарқалишини кенг тарғиб қилиш фақатгина тиллар хилма-хиллиги ва кўп тилда таълим олиш ёки жаҳон тиллари ва маданий анъаналар билан яқиндан танишиш билан чегараланиб қолмайди, балки улар ўзаро тушунишга асосланган бирдамликни кучайтиради.

Матбуот хизмати