Блог

“Депутат аёллар клуби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономарказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси қошидаги “Депутат аёллар клуби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур видеоконференция тарзида ўтказилаётган тадбирда партия Марказий кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракция аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономаркази директори Н.Умарова, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази, Халқаро спорт клублари Ассоциацияси, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутат аёллари ҳамда “Аёллар қаноти” фаоллари иштирок этмоқда.