Блог

Эслатма! «Ишга марҳамат» Мономаркази фаолиятидан ёрқин хотиралар…

WorldSkills International – бу халқаро стандартлар асосида ишчи касбларни оммалаштириш ва касбий тайёргарликни ошириш бўйича фаолият юритадиган халқаро ташкилот ҳисобланади.
🇺🇿2019 йил 16-17 декабрь кунлари Uzbekistan Skills биринчи очиқ чемпионати ўтказилган.
Worldskills халқаро ассоциацияси Президенти Йос де Гой ташриф буюрган.
📍Чемпионатда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари 10 та касб йўналиши бўйича жами 60 нафар иштирокчи ўзаро беллашишган. Шундан, жамоамиз иштирокчилари 2 та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронзани қўлга киритганлар.

Ўзбекистон WorldSkills International халқаро ҳаракатининг 83-аъзоси сифатида қабул қилинди.

Жорий йилнинг 17 январь куни WorldSkills International директорлар Кенгаши Ўзбекистоннинг WorldSkills International ҳаракатига қўшилиш ҳақидаги аризасини тасдиқлаган.

Яна батафсил тўхталамиз…