Блог

Ҳар кунимиз синов! «Сардоба, биз биргамиз!» акцияси…

Инсонпарварлик бизга ота-боболаримиздан мерос. Бугунги синовли кунларда барчамиз бирдам бўлишимиз зарур.
Бугун Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказининг аҳил жамоаси Сардоба аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини жўнатмоқда. Инсонпарварлик ёрдами махсус машиналар орқали етказиб берилади. Ушбу машиналарга талафотдан азият чеккан оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғ-ун маҳсулотлари, ширинликлар, гигиена воситалари ортилди.
«Ишга марҳамат» Мономаркази жамоаси бу каби хайрия акцияларини кўп маротаба ўтказиб келяпти. Бундай инсонпарварлик ғояларини қўллаб-қувватлаган Мономарказ жамоасига жойлардан ташаккурномалар келиб тушмоқда.
Биз Сирдарё вилояти Сардоба тумани аҳолисига сабр-тоқат ва соғлик-саломатлик тилаб қоламиз. Барчасини бирга енгамиз!