Блог

Хитой билан стратегик ҳамкорлик

Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази бугунги кунга келиб кўпгина таниқли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади ва касбга ўқитиш бўйича замонавий илғор технологиялар асосида тингловчиларга таълим бериб келмоқда. Шундай стратегик ҳамкорлик 2019 йил 28 октябрь куни “Uzbek-China Professional Training Center” билан йўлга қўйилган. Унга кўра, “Бир макон, бир йўл” дастури доирасида Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлигининг ривожланиш босқичлари, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларда амалга ошириладиган ишлар, йўналишлар, таълимнинг профессионал платформасини яратиш, техника соҳаси, ахборот технологиялари, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, Ўзбекистон-Хитой ўртасида касбий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш назарда тутилган.
Шу ҳамкорликнинг негизида жорий йилнинг 1 июнь куни Хитой халқ Республикасининг “Uzbek-China Professional Training Center” ҚК МЧЖ хамкорлигида илк пайвандлаш касби бўйича ОНЛАЙН МАЛАКА ОШИРИШ курсларига старт берилди.
Бугун дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси даврида ҳам карантин қоидаларига риоя қилиб, масофадан таълим бериш йўлга қўйилган. Карантиннинг ижобий жиҳатларидан бири – соҳаларни рақамлаштириш жараёнининг тез ривожланиб боришидир. Масофадан туриб Хитой мутахассисларининг «Ишга марҳамат» Мономаркази «Пайвандлаш» йўналиши бўйича ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганлигидан дарак беради.
Меҳнат бозорида талаб бўлган пайвандлаш касбига ўқитишнинг янада сифатли, қисқа муддатларда ташкил этилиши кадрларнинг касбий салоҳиятини оширишга ёрдам беради.