Блог

(JICA)дан волонтерлар жалб этилди

Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан вакил, волонтерлар дастури бўйича координатор жаноб Мизуно Шигеҳиро  волонтерлар билан «Ишга марҳамат» Мономарказида бўлди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги волонтёрлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беради. Ташкилотнинг турли йўналишдаги волонетрлари кўплаб мамлакатларда фаолият олиб боради. Мономарказга меҳмонлар кейинги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ва марказ раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш, таклиф ва фикр алмашиш учун ташриф буюрди.JICA ташкилотининг волонтёрлари Момияма Яёи ва Саито Канаколар «Ишга марҳамат» Мономарказининг аёллар сартароши ва визажист касб йўналишларида марказ уста-муҳандиси билан биргаликда тингловчиларга таълим бериш истагида. Секин-секин барча касб йўналишларига халқаро тажрибалар асосида ўқитиш механизмлари сингдирилмоқда, бу эса келажакда тингловчиларимиз халқаро майдонда қийинчиликсиз, бемалол ўз иш ўринларига эга бўлади десак муболаға бўлмайди.