Батлер – официант

Батлер – официант

Батлер – бу ходимлар ва иш берувчининг мулкини бошқарувчи юқори малакали ишчи.

Дунёнинг ҳар бир давлатида одамлар уй-рўзғорни бошқариш, тадбир ва саёҳатларни ташкиллаштириш билан шуғулланиш, меҳмонхоналарни бронлаштириш, буюртмалар қилиш каби ишларга вақтини кетказмаслик ва ўз вақтини оиласига, карьерасига ва севимли машғулотига бағишлаш учун уй ходимларини ёллайди. Батлерлар меҳмонхоналарда, уй-қароргоҳларда, яхталарда ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин.

Замонавий батлер касбининг яна бошқача номлари ҳам бўлиши мумкин, мисол учун, қароргоҳлар менежери, уй бошқарувчи, бош хизматкор, консьерж. Бироқ энг асосийси – шу ном ортидаги профессионал инсоннинг фаолияти. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш, дастурхонга таомлар тортиш ва столларни йиғиштириш каби оддий ишлардан ташқари батлер-официант қўл сочиқ ва гиламчаларни алмаштиради, залдаги тозаликка жавоб беради, у байрам тадбирлари учун хонани ясатишда ҳам иштирок этиши мумкин. Батлер-официант меҳмонларнинг саволларига тўғри жавоб бера олиши керак, заруратга қараб қандайдир таомлар, ичимликларни тавсия қилиши мумкин. У буюртманинг якуний нархини тузади, мижозлар билан ҳисоб-китоб қилади ва синган идиш ёки пулни тўламай қочиб кетган мижоз учун моддий жавобгар ҳисобланади.

Ҳар бир малакали батлер-официантнинг асосий вазифаси мижознинг ресторан ёки меҳмонхонани яхши кайфият билан тарк этиши ва кўрсатилган хизматдан кўнгли тўлишидир. Бунинг учун қуйидаги малака ва билимлар зарур бўлади:

  • столни тузаш қоидаларини билиш;
  • асосий таомларнинг тайёрланишидаги ўзига хосликларни билиш;
  • таомларнинг тайёрланиш ва дастурхонга тортиш хусусиятларини билиш (ўз иш жойида);
  • Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
  • Нархнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
  • Маҳсулот ва ичимликларнинг бир-бирига мослигини билиш;
  • Инглиз тилини билиш (люкс классига хизмат кўрсатиш учун).