Чилангарлик сантехник ишлари бўйича уста

Чилангарлик сантехник ишлари бўйича уста

Замонавий қурилиш, турар-жой ва ишлаб чиқариш биноларига хизмат кўрсатишни сантехниксиз тасаввур қилиб бўлмайди. Совуқ ва иссиқ сув, канализация, марказий иситиш қурилмаси – ушбу барча коммуникациялар ва уларнинг узлуксиз ишлаши сантехникнинг малакасига боғлиқ.  Сантехника ишлари – қурилишдаги муҳим босқич, чунки хонадонда истиқомат қилувчиларнинг қулайлиги, поллар, ички пардеворларнинг бутунлигиуларнинг сифатига боғлиқ. Сантехниклар нафақат янги сантехник жиҳозларни ўрнатиш ишларини бажаради. Таъмирлаш, профилактик хизмат кўрсатиш, шунингдек, эски асбоб-ускуналарни янгисига алмаштириш ҳам катта аҳамиятга эга.

Сантехник   касбнинг мақсад ва вазифалари тингловчларга сув таъминоти тизими касбини ўқитишдан мақсад муҳандислик коммуникацияларини қуриш йўналиш бўйича сув ва газ таъминоти жиғозларини таъмирловчи мутахассислар тайёрлашда сув таъминоти тизимида  фойдаланиладиган жиҳозларнинг турлари, уларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини ўргатиш юзасидан билимлар ва тушунчалар ҳосил қилишни ўз  олдига вазифа қилиб қўяди. касбнинг асосий  мақсади  коммунал хўжалиги соҳаси учун мутахассислар тайёрлашда замонавий бино ва иншоотларнинг муҳим қисмлари бўлган санитария  техника қурилмалари ва жиҳозларининг вазифаси тузилиши ва ишлаш принципларини тушунтиришдан иборат. Физика, Кимё, Чизмачилик, фанларидан олган билимларига асосланиб дарс ўтади. Бино сантехника қурилмалари ва жиҳозлари фани  материалшунослик,  Мехнат муҳофазвси ва техника хавфсизлиги, Сув таъминоти тизимлари, Газ таъминоти тизимлари. Сув газ ва оқава сувлар тизимлари жихозларини монтаж қилиш ва фойдаланиш ва бошқа мутахассис фанлари билан узвий боғлиқдир.