Қандолатчи

Қандолатчи

Қандолатчи – бу қандолатчилик маҳсулотлари (конфетлар, карамель, шоколад маҳсулотлари, тортлар ва ш.к.), десертлар ва пишириқларни тайёрловчи мутахассис. Ушбу соҳа вакилларини йирик меҳмонхоналар, ресторанлар, қандолатчилик фабрикалари, ўзининг кичик қандолатчилик ишлаб чиқариш бурчагига эга бўлган йирик супермаркетларда учратиш мумкин. Ўз меҳнати билан шахсий бизнесини очган ва ўзи ишлаб чиқарган қандолатчилик маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи қандолатчилар ҳам бор. Қандолатчилик ишига ўргатиш роппа-роса 2 ойни эгаллайди.