Сартарош

Сартарош

Сартарош – сочга ёки бош терисига жисмоний ва кимёвий таъсир орқали сочларни парвариш бўйича хизмат кўрсатиш, унинг индивидуал хусусиятларини  ва сартарош санъатида мода йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, мижознинг талабларини қаноатлантириш. Аёллар, эркаклар, болалар соч турмакларини классик усулда безаш. Сочларни классик усулда кимёвий турмаклаш, замонавий техника асосида сочларни бўяш. Турли узунликдаги сочларда классик соч турмакларини бажариш. Юқори мураккаб сартарош хизматларини тақдим этиш. Аёллар, эркаклар, болалар ва аралаш замонавий соч турмакларини турли асбоб ва усуллар билан соч турмагини бажариш. Сочларни кимёвий турмаклашда инновацион препарат ва технологияларни қўллаш. Турли узунликдаги сочларда  мураккаб турмакларни бажаришга ўргатади.