Тикувчи

Тикувчи

Тикувчи тикув машиналари ёки қўлда турли матолардан нарсаларни тикиш бўйича тайёрлов, оддий ёки мураккаб ишларни бажаради. У бичиш сифатини назорат қилади, фурнитуранинг рангга ва вазифасига мослигини кузатади. Ипнинг таранглиги ва чокнинг тезлигини бошқаради. Тикув машинасининг ишидаги майда нуқсонларни бартараф этади. Мономарказда тикувчиликка ўргатиш газламаларга қўлда ва машинада ишлов беришга, ишлаб чиқариш жиҳозида ишлаш кўникма ва малакаларини эгаллашга асосланади.