Токар

Токар

Токарь – бу ёғоч, металл, органик ойна, пластмасса ва ҳаттоки қатрондан у ёки бу детални тайёрлашда айланувчи ярим маҳсулотларга ишлов берувчи мутахассис.

Токарь токарлик дастгоҳида турли юзаларга, кўндаланг текисликларга қайта ишлов бериш ва йўниш, шунингдек, ярим тайёр маҳсулот сифатида металл ва бошқа материаллардан фойдаланиб ўйма кесиш, пармалаш, калибровкалаш ишларини бажаради.

У кесиш тезлиги ва чуқурлигини аниқлайди, материал хоссалари ва кескич конфигурациясига қараб кесиш инструментини танлайди, уни қотиради (ўрнатади), ишлов бериш жараёнини бошқаради. Чизмада кўрсатилган ўлчамларга деталларнинг мос келишини, ишлов бериш тезлиги ва аниқлигини таъминлайди. Асбоб-ускуналар, ўлчаш жиҳозлари, шу жумладан мураккаб мосламалар (индикаторлар, микрометрлар)дан фойдаланади.

Токарлик дастгоҳлари гуруҳига ҳам алоҳида, ҳам универсал вазифаларни бажарувчи дастгоҳлар киради (токарлик ишловининг ҳар хил турлари, фрезерлаш, пармалаш ва бошқа ишлар).