Уқаловчи

Уқаловчи

Уқаловчи– машғулотларда тингловчилар массажнинг турлари ва хусусиятлари, турли массаж тизимлари спецификаси, массажнинг инсон организмига бўлган таъсири ва уни ишлатиш зарурияти ҳақида билим олишади. Дастур инсон танасининг турли жойларига қилинадиган массаж турлари ва техникаси, массаж воситалари билан таништиради. Ўқиш даврида катта эътибор масаланинг техник тарафига қаратилади – массаж хонасини ва ускуналарини гигиена жиҳатидан ташкиллаштириш, инфекцион назорат. Тингловчилар уй шароитида массаж ўтказиш техникасини, болалар ва ўз-ўзини массаж қилиш техникасини ўзлаштиради, амалда  юз қисмини, бош ва тананинг бошқа қисмларини массаж қилиш усулларини, шарқона, банкали, асалли массаж ва лимфадренаж усулларини ўрганади.