Блог

Малака ошириш курси ўз ишини давом эттирмоқда

Германия Федератив Республикасининг Viessmann Werke GmbH & Co.KG академиясининг Ўзбекистондаги расмий вакили сифатида фаолият олиб борувчи, Viessmann Werke GmbH & Co.KG академиясининг техник хизмат кўрсатиш менежери Нигмон Кабулов Мономарказ ҳамкорларидан «Артель» компаниясининг сервис хизмат кўрсатувчи ходимларига ўқув-машғулотларини олиб бормоқда. Ушбу ўқув-машғулотлардан асосий мақсад Ўзбекистонга биринчи бор кириб келган Висманн иситиш қозонларининг техник хусусиятларини, шунингдек уларни ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ўргатишдан иборат.