Блог

Мақсадларни амалга оширишда биргаликда ҳаракат

  • «Қўлимдан келмайди» деган инсоннинг бирон-бир соҳада муваффақиятга эришиши қийин. Вақтингиз кетадими, маблағингизми, кўзлаган мақсадингизга эришишингиз учун барчасини сафарбар қилишга тайёр бўлмоғингиз лозим.Мақсадларингизни амалга оширишда эса «Ишга марҳамат» Мономаркази сизга ёрдам беради. Мономарказ нафақат соҳа мутахассисларини тайёрлайди, балки ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганларга ёрдам беради. Мономарказ аҳолининг турли қатламларига, асосан, банд бўлмаган, бирор касбни эгаллаш иштиёқида бўлганларга ёрдам қўлини чўзувчи ташкилот эканлиги барчага маълум. Ташкилотимизга ҳар куни ташриф буюриб, фаолиятимиз билан қизиқаётган ташкилотлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Уларнинг аксариятининг фаолияти банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлашга қаратилганлиги эътиборга лойиқ. Ўз навбатида, меҳмонларнинг Мономарказ фаолиятига оид маълумотларга эга бўлишлари учун ходимларимиз бор кучларини сафарбар этмоқдалар.
  • Бугун ҳам Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва кам таъминланганларга индивидуал нафақа тайинлаш шўба мудирлари Мономарказни кўздан кечиришиб, жамиятимиз айнан шундай марказга муҳтож эканлигини таъкидлашди. Уларнинг батафсил маълумотга эга бўлишлари учун алоҳида 🖥тақдимот ўтказилди. Меҳмонларга Мономарказдаги ўқиш жараёни, муддати, йўналиш ва касблар ҳақида етарлича маълумот берилди.