Блог

Мономарказ ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бугун «Тошкент металлургия заводи» ва «Ишга марҳамат» Мономаркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📌Мономарказ “Тошкент металлургия заводи” учун босқичма-босқич малакали металларга ишлов берувчи мутахассислар, юк кўтариш машинисти операторларини тайёрлаб беради.

Тошкент металлургия заводи 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 апрелдаги «Тошкент металлургия заводи қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил топган. Бугунги кунда Марказий Осиёда йирик заводлардан бири ҳисобланади.