Блог

Мономарказ халқаро ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида ўқитувчилар ва мутахассислар учун рус тилини чет тили сифатида ўрганиш, шунингдек, рус тилини ўқитиш ва ундан фойдаланиш бўйича Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари учун қўшимча касбий таълим дастури масофавий шаклда биринчи бор 2019 йилнинг 19-21 декабрь кунлари семинар сифатида ўтказилган эди.

Бугун ушбу лойиҳанинг расмий учрашуви маросими бўлиб ўтди. Ҳамкорлик доирасида бир ярим ой давом этадиган икки босқичдан иборат ўқув семинарларда республика бўйича 500 га яқин рус тили ўқитувчилари иштирок этади. Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, Ўзбекистондаги Россия Федерацияси элчихонаси иккинчи котиби А.Сазонов иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, юртдошларимизнинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларимизга патент олиш учун талаб этиладиган рус тили бўйича имтиҳон топширишга бепул тайёргарлик кўриш ва маслаҳат олиш имконияти тақдим этилади.