Блог

Мономарказ IT ва телекоммуникациялар соҳасида меҳнат бозори учун юқори малакали кадрларни тайёрлашни кўзда тутувчи ҳамкорликларни кенгайтирмоқда.

Бу борада жаҳон бозорида IT ва телекоммуникациялар соҳасида етакчи компания «Huawei» компанияси вакиллари билан музокара олиб борилди. Бугун марказ фаолиятини ўрганиш ва «Ишга марҳамат» Мономаркази билан ҳамкоролик қилиш мақсадида ЯТ МЧЖ Huawei Tech Investment Tashkent бошқарув раиси жаноб
Лю Цзясин марказга ташриф буюрди. Музокара давомида Мономарказда малакали Оптик толали тармоқ кабелларини ўрнатиш, алоқа операторлари станцияларида ишловчи мутахассислар ҳамда алоқа операторлари учун ўқув курслари ташкил қилиш бўйича фикрлар алмашилди. Бундан ташқари, IT технологиялари, тармоқ администратори, ахборот хавфсизлиги йўналишларида малакали кадрлар тайёрлаш ва тингловчилар учун марказда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича томонлар фикр билдиришди. Шунингдек, Huawei Tech Investment Tashkent, «Ишга марҳамат» Мономаркази ҳамда Worldskills Uzbekistan ассоциацияси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишилди. Шу билан бирга томонлар ушбу йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.