Блог

Мономарказнинг «Эркаклар сартароши» курсини танладим

Мен, Норов Сардор 1989 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топганман. Қўлимда ҳунарим бўлмагани учун иш топишга қийналдим.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилганимдан сўнг, менга, «Ишга марҳамат» Мономарказига ўқиш учун йўлланма беришди. Мономарказнинг «Эркаклар сартароши» курсини танладим. Ўқитувчимиз Саъдулла Шарипов ёрдамида сартарошлик сирларини мукаммал ўргандим. Ўқиш мобайнида рус тили, инглиз тили ва тадбиркорлик асосларидан билим олдик. Шунингдек, Мономарказда амалиётларимизнинг кўп қисмини Меҳрибонлик уйларида беминнат хизмат қилиб ўтказдик, бу ёрдам мен учун жуда ҳайрли бўлди. Мономарказ раҳбарияти, хусусан, Нодира Нигматуллаевна, Надима Юсуповна ва Наргиза Султановналарга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ҳозирда доимий иш жойимга эга, ўз соҳамни устасиман!