Блог

Мономарказнинг ярмаркалардаги иштироки

Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга жалб қилишнинг энг яхши усули бу –  «Бўш иш ўринлари ярмаркасидир». Фуқароларнинг Мономарказ фаолияти билан таништириш, айниқса ёшлар, хотин-қизларни касбга жалб қилиш мақсадида бугун марказ ходимлари Тошкент шаҳар Бектемир туманида бўлиб ўтган «Бўш иш ўринлари ярмарка»сида қатнашдилар. Ушбу ярмаркага ташриф буюрган фуқароларга Мономарказнинг касб йўналишлари, ўқув курслари муддати ва йўналишлари билан батафсил таништирдилар.