Блог

Орзуларим ушалди!

Мен Андакулова Севара, аёллар доим гўзал эканликларини таъкидлайман. Ҳозирда “Beauty zone B” марказида косметолог бўлиб фаолият юритмоқдаман. “Ишга марҳамат” Мономарказида Косметология курсида таҳсил олдим. Мен устозим Дилноза Худайкулова ёрдамида юзни эстетик парваришлаш, турли малҳамлар тайёрлаш, махсус юз тозаловчи аппаратларда ишлашни ўргандим, курс сўнгида Мономарказнинг Давлат намунасидаги сертификатга эга бўлдим! “Ишга марҳамат” Мономаркази раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан!