Блог

Қурилиш соҳасининг ривожи учун

Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш назорати механизмлари ўзгаради. Бу Президентнинг 2020 йил 5 февралдаги Қарори асосида амалда жорий қилинмоқда.

Мазкур Қарорга кўра қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган тартиби жорий этилади. Демак, барча қурилиш компаниялари эндиликда, ишга қабул қилаётган ходимларининг билим-кўникма ва малакаларини эътиборга олган ҳолда, шунингдек уларнинг диплом ёки сертификати даражасига қараб ишга лаёқатли ёки лаёқатсиз эканини баҳолаб ишга қабул қилади. Бўлаётган жараёнлар шуни кўрсатиб турибдики, «Ишга марҳамат» Мономарказининг Қурилиш бўлими яқин кунларда тўлиқ қувватда ишлайди. Бунинг учун, бўлим ходимлари томонидан жойлардаги қурилиш компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.