Блог

Рақамли технологияларни ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда

Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказидан мавсум янгилиги!

Мономарказ Янги лойиҳаларни амалга оширишни бошлади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5953-сон Фармонининг 25-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 46-сонли буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 5-банди ижроси юзасидан “Беш ташаббус лойиҳасини молиялаштириш доирасида “Ишга марҳамат” Мономарказида Рақамли технологияларни ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда. Жумладан:
1. Дастурлаш тиллари – Рақамли технологияларнинг веб-дастурлашни
(Web Programming) ўқитишни йўлга қўйиш мақсадида, веб дастурчилигининг:
💻 HTML;
CSS;
CSS3;
Bootstrap;
Sass;
JavaScript;
Jquery;
PostgreSQL;
MongoDB;
Oracle тиллари ўргатилади.
2. Мехатроника соҳаси – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, ушбу курсда:
📍 робототехника;
📍 электроника;
📍3D моделлаштириш ўргатилади.
Бугунги кундаги энг олди мутахассисликларга эга бўлмоқчимисиз, унда Мономарказга ташриф буюринг, таълим олинг, ўз орзуларингизни амалга оширинг!

☎️ (71) 207 69 00
(қисқа рақам: 112, 113,114,117)