Блог

Тадбиркорликни бошлаш учун яхши имконият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Ушбу масалаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Тадбиркорлик курси» мутахассиси томонидан Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида Мономарказ фаолияти ва тадбиркорлик курси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Тарғиботда 50 га яқин ишсиз ва тадбиркорликка қизиқувчи хотин-қизлар иштирок этди. Уларга Мономарказдаги касб мутахассисликлари ҳақида ҳам ахборот берилди.