Блог

Тошкент шаҳар Кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди. Видеомулоқот тарзида ўтган тадбирда Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнларини босқичма-босқич тиклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Йиғилишда депутатлар пандемия шароитида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнларини босқичма-босқич тиклашда нималарга эътибор қаратиш муҳимлигини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ушбу онлайн йиғилишда “Ишга марҳамат” Мономаркази директори, депутат Н.Умарова ҳам иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди. Анъанавий таълим жараёни бошланадиган бўлса, санитария-эпидемиология талабларини ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.