Блог

Яна бир касб ўз ишини бошлади

📌Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, мактабгача таълим тизимини чуқурлаштириш, фарзандларимизнинг соғ-саломат ва иқтидорли бўлиб етишишларида уларни юқори малакали, замонавий фикрлайдиган педагоглар тарбиялашини таъминлаш, таълим ва тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

📖Буларнинг барчасини эътиборга олган ҳолда, «Ишга марҳамат» Мономарказида ёш болалар учун энага ва тарбиячи ёрдамчиси мутахассислари тайёрланмоқда. Курс давомида тингловчилар ёш болалар ва боғча ёшидаги болалар психологияси, уларни парваришлаш, уларга индивидуал ёндашиш усулларини ўрганиб борадилар. Шунингдек, курс сўнгида тингловчилар Давлат намунасидаги сертификатга эга бўладилар.