Блог

Япония томонидан катта ижобий қизиқиш

Бугун Мономарказга Япония томонидан жуда катта ижобий қизиқиш билдирилди.

Япониянинг «Vital» компаниясидан расмий делегация Хусусий бандлик агентликлари фаолияти билан танишиш ва ҳамкорлик қилиш учун «Ишга марҳамат» Мономарказида бўлди. Шунингдек, ташқи меҳнат мигрантларини хорижга тайёрлаш жараёнларини енгиллаштириш, Японияда эҳтиёж сезилаётган соҳалар, аниқроғи «Ресторан хизмати», «Меҳмонхона хўжалиги» ва «Кексаларни парваришловчи энага»ларни тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Сўнг меҳмонлар юқоридаги касб йўналишлари «Ишга марҳамат» Мономарказида ташкил этилганлигига гувоҳ бўлдилар ва шарт-шароитлари билан танишиб ижобий таассурот олдилар.