Блог

Япониянинг Well-Solu Co., LTD йирик иш берувчи “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишди.

Жаноб Фумио Такасака бошчилигидаги Япониянинг Well-Solu Co., LTD йирик иш берувчи рекрутинг компанияси ва бир неча хусусий бандлик агантликлари вакиллари “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрдилар. Жаноб Такасака иш берувчи сифатида япон тили ва касбий малака тестидан ўтган номзодлар билан суҳбатлашиш истагини билдирди.
Мономарказ директори Н.Умарова билан музокара олиб борар экан, бугунги кунда Японияда қарияларни парваришлаш соҳасида 60 мингга яқин мутахассисга эҳтиёж борлигини таъкидлади. Шу билан бирга яқин келажакда Японияда қишлоқ хўжалиги ва меҳмонхона хизмати соҳаларида ҳам малакали мутахассисларга талаб катта бўлишини ва Ўзбекистон билан ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини билдирди.