Блог

«Ёшлар келажагимиз»

Меҳнат инсоннинг ҳаётида муҳим ўрин тутади, турмушни меҳнатсиз, яратувчиликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Меҳнат тарбиянинг мағзини, мазмунини ташкил этади. Меҳнат анъаналарининг таянчи сифатида ёшларни ҳаётга, ижтимоий меҳнат фаолиятида иштирок этишга тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан бугун «Ишга марҳамат» Мономарказида ёшларнинг энг оммабоп касбларга ўқишларини таъминлаш ва улар билан яқин суҳбатда бўлиш учун Шайхонтоҳур туманининг 113- ва 102-мактаб ўқувчиларига марказ бўйлаб экскурсия ҳамда давра суҳбати уюштирилди.
Ёшларни қизиқтирган саволларга, шунингдек касб эгаллашдаги вазифалар, йўналишлар, меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касблар ҳақида бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ҳамда «Ишга марҳамат» Мономаркази директори Нодира Умарова жавоб беришди. Ноанъанавий тарзда бўлиб ўтган суҳбатда мактаб раҳбарлари ва ўқувчилар ўз таклифларини билдирдилар.