Блог

Ёшларга касб ўрганиш учун серитификатлар

Мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, “Ёшлар дафтари”ни ҳам шакллантириб, ҳар бир ишсиз ёш билан алоҳида янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги алоҳида аҳамиятга эга.
📍Бугун «Ишга марҳамат» Мономаркази ҳам Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, жумладан Бектемир туманида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, касб-ҳунар эгаллашда муаммоларга дуч келаётган ёшларнинг 50 нафарига марказда бепул ўқишлари учун йўлланма берилди.
Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Бундан кўриниб турибдики, ёшларнинг келажакда касб эгаллаб, ўзларига маъқул даромад йўналишини топишда «Ишга марҳамат» Мономаркази елкадош ва кўмакдошдир!